Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмонга мамлакат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Тожикистон президенти расмий сайти хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг табрик мактубида шундай дейилади: «Ҳурматли Имомали Шарипович!Ўзбекистон халқи ва ўзимнинг номимдан Сизни ва қардош мамлакат Тожикистон халқини миллий байрам - Мустақиллик куни билан чин қалбдан табриклайман.Тарихий қисқа вақт ичида Тожикистон сизнинг оқилона раҳбарлигингиз остида ҳаётнинг барча соҳаларида сезиларли муваффақиятларга эришди. Тузилмавий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилиб, давлатнинг халқаро майдондаги обрўси изчил мустаҳкамланиб бормоқда.Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиб бораётганини ва турли даражадаги алоқалар жадаллашганини алоҳида таъкидламоқчиман.
Ўзбекистонда биз ўзаро ҳамкорликнинг бутун кун тартибида ишончли ва конструктив мулоқотни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга, мавжуд салоҳиятдан ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик учун барча имкониятлардан биргаликда фойдаланишга тайёр эканлигимизни таъкидлайман. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги анъанавий яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатлар икки мамлакат халқлари манфаати учун изчил мустаҳкамланиб бораверишига ишончим комил.
Сизга, ҳурматли Имомали Шарипович, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва масъулиятли давлат ишингизда муваффақиятлар, биродар Тожикистон халқига тинчлик, осойишталик ҳамда фаровонлик тилайман».