Остонада Шавкат Мирзиёевни Нурсултон Назарбоев кутиб олди
(last modified Sun, 10 Sep 2017 08:45:09 GMT )
сентябр 10, 2017 13:45 Asia/Tashkent
  • Остонада Шавкат Мирзиёевни Нурсултон Назарбоев кутиб олди
    Остонада Шавкат Мирзиёевни Нурсултон Назарбоев кутиб олди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик саройида қозоғистонлик ҳамкасбу Нурсултон Назарбоев кутиб олди.

Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат портали орқали маълум қилинди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик саройида қозоғистонлик ҳамкасбу Нурсултон Назарбоев кутиб олди.

Очилишдан сўнг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар делегация раҳбарларининг расмий суратга тушиш маросими бўлди.

Саммитни Президент Нурсултон Назарбоев очди. Қуръон тиловат қилинди.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ушбу нуфузли саммити «Фан, технологиялар, инновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш» мавзуида ўтмоқда.

2016 йил 18 октябрда Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтган, «Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл» шиори унинг асосий ғояси этиб белгиланган эди. Шу маънода, Остонадаги саммитни Тошкентда ўтган сессиянинг мантиқий давоми бўлди.

Анжуманда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этмоқда.

Саммит якунида Остона декларацияси имзоланиши кутилмоқда.

Ёрлиқ