Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари 7 ярим йилга қамалди
(last modified Mon, 11 Sep 2017 12:24:17 GMT )
сентябр 11, 2017 17:24 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари 7 ярим йилга қамалди
    Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари 7 ярим йилга қамалди

Суд ҳукмига кўра, Дутбаев Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 172-моддасига мувофиқ давлат сирларини ошкор этиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда (ҚР ЖКнинг 451-моддаси) айбдор деб топилди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Нортой Дутбаев 7 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди. У давлат сирини ошкор этишда айбланган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Суд ҳукмига кўра, Дутбаев Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 172-моддасига мувофиқ давлат сирларини ошкор этиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда (ҚР ЖКнинг 451-моддаси) айбдор деб топилди, ҳамда унга 7 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. У давлат хизматида лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинди», - дейилади хабарда.

Қозоғистонда 2016 йилда Миллий хавфсизлик қўмитаси бир қатор юқори мансабли амалдорларга нисбатан судга қадар терговни бошлаган эди. Генерал-лейтенант Нортой Дутбаев Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимини 2001 йилнинг декабридан 2006 йилнинг февралига қадар эгаллаган.