Афғонистон темир йўл орқали Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистонга боғланади
Афғонистон президенти матбуот котибининг ўринбосари Афғонистоннинг темир йўл орқали Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон республикаларига боғланиши ҳақида хабар берди
Афғонистон президенти матбуот котибининг ўринбосари Афғонистоннинг темир йўл орқали Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон республикаларига боғланиши ҳақида хабар берди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти матбуот котибининг ўринбосари Шоҳ Ҳусайн Муртазавий ушбу хабарни эълон қилиш билан шундай қўшимча қилиб ўтдики, Афғонистон айни дамда Эроннинг Чобаҳор номли транзит порти билан боғланди. Шоҳ Ҳусайн Муртазавийнинг айтишича, ўтган даврда Афғонистон учун товар ва юк ташиш имконияти фақат мамлакат шарқидаги Торхам орқали амалга ошган. Аммо эндиликда эса, Афғонистон турли кўринишдаги транзит ва тижорат эшикларини турли йўллар орқали ўзи учун очиб қўйди. Муртазавийга кўра, ушбу транзит имкониятларини қўлга киритиш масаласини Афғонистон давлати НАТОга аъзо бўлган мамлакатлар етакчиларининг Брюсселда ўтказадиган йиғилишида муҳокама этади.