Қозоғистондаги қуролли ҳужумларда ҳамкорлик қилган 8 нафар гумонланувчи қўлга олинди
(last modified Sat, 13 Aug 2016 13:11:47 GMT )
август 13, 2016 18:11 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондаги қуролли ҳужумларда ҳамкорлик қилган 8 нафар гумонланувчи қўлга олинди

Қозоғистондаги қуролли ҳужумларда ҳамкорлик қилган 8 нафар гумонланувчи қўлга олинди

Қозоғистондаги қуролли ҳужумларда ҳамкорлик қилган 8 нафар гумонланувчи қўлга олинди. Апа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Риановостининг жума кунги хабарига биноан, Қозоғистон хавфсизлик кучлари Караганда вилоятида террорчиларга қарши кенг қамровли амалиёт ўтказишди. Ушбу амалиёт чоғида 8 нафар гумонланувчи қамоққа олинди. Қозоғистон хавфсизлик кучлари ушбу қўлга олинган шахслар устидан айни пайтда тергов ва суриштирув ҳаракатларини олиб боришмоқда. Мазкур қўлга олинганлар жорий йилнинг июн ойида ушбу вилоятдаги қурол сотиладиган магазинга ва ҳарбий қисмга қуролли ҳужум уюштиришда иштирок этганлик айби қўйилмоқда. 5 июн куни Қозоғистоннинг Актубе шаҳридаги қурол-аслаҳа сотиладиган бир нечта магазинларга ва миллий гвардиянинг ҳарбий бўлинмасига қарата амалга оширилган ҳужум натижасида 23 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган эди.