сентябр 19, 2017 10:10 Asia/Tashkent
  • «Искандер–М» комплекси ракетаси 480 км масофадан ўтиб, Қозоғистондаги ўқув нишонига аниқ тегди
    «Искандер–М» комплекси ракетаси 480 км масофадан ўтиб, Қозоғистондаги ўқув нишонига аниқ тегди

Ракета максимал узоқликка учирилди, деб хабар беради «Интерфакс»

«Искандер–М» қуруқлик қўўшинлари оператив-тактик ракета комплексининг модернизация қилинган юқори қувватли ракетасининг муваффақиятли синови Россиянинг Астрахань вилоятидаги «Капустин Яр» полигонида «Запад–2017» ўқув машғулотлари чоғида амалга оширирилди. Ракета максимал узоқликка учирилди, деб хабар беради «Интерфакс».

«Юқори қувватли ракета 480 километр масофани босиб ўтиб, Қозоғистондаги ‘Мақат’ полигонида жойлашган нишонга заба берди», — дейилади мамлакат мудофаа вазирлиги хабарномасида.

Шу йилнинг 19 май куни Россия мудофаа вазирлиги «Искандер–М» комплексларининг аниқлиги ва қуввати янги типдаги ракеталар ҳисобидан оширилишини билдирган эди.

Ёрлиқ