Бишкек давлати Қозоғистонни Қирғизистон ички ишларида аралашишда айблади
Қозоғистон президентини Қиррғизистоннинг мухолифат гуруҳи партияси номзоди билан учрашганидан кейин 15 октябрь ўтказилиши кутилаётган бу мамлакат президентлик сайловларда Қозоғистонни аралашишда айблаётган расмий Бишкек бу учрашувга қарши эътироз билдирди.
Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг идораси, Қозоғистон президентини Қирғизистон президентлик нозмодаридан бири ва бу давлатнинг мухолифат партияси раҳбарларидан бири Умарбек Бобоев билан учрашганида қирғиз халқи ишонадиган янги президент билан ҳамкорлик қилиш учун тайёр бўлганлигини эълон қилди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири эса чиқарган баёнотида ушбу мулоқот ва Қозоғистон президентининг изҳороти Бишкек давлатидаги ҳоким партиянинг энг асосий рақиби бўлган 47 яшар Бобоевни ҳимоя қилиш маъносида эканлигини таъкидлади.
У шунингдек Қозоғистон элчисига йўллаган нотасида Қозоғистон президентининг изҳороти ва бу мамлакат ОАВда бу учрашувни кенг ёритилгани Қирғизистон халқини қарор чиқариши ҳамда бу мамлакат ички ишларида ошкора аралашишдир деб ёзди.