сентябр 24, 2017 12:33 Asia/Tashkent

Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қирғизистон президентлигига номзод бўлган Ўмурбек Бабанов билан учрашгани муносабати билан Қозоғистонга норозилик нотасини топширди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Қирғизистон давлатининг Қозоғистон томонидан ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашувига нисбатан эътироз билдириши”га доир мавзуга бағишланади.     

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қирғизистон президентлигига номзод бўлган Ўмурбек Бабанов билан 19 сентябрда Олмаота шаҳрида учрашгани муносабати билан 20 сентябрь куни Қозоғистонга норозилик нотасини топширди. Нотада Назарбоевнинг Ўмурбек Бабанов билан учрашуви  "Қирғизистоннинг ички ишига аралашаётганлик ва қирғиз сайловчилари танловига таъсир кўрсатишга уриниш” сифатида баҳоланган. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабар қилган. Идора маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги муваққат ишлар бўйича вакили Р.Карибжанова 19 сентябрь куни Олмаота шаҳрида Қирғизистон республикаси президентлигига номзодлардан бири билан бўлиб ўтган учрашув туфайли ТИВга чақиртирилган. «Вазирлик Қозоғистон Республикаси президенти Н.Назарбоевнинг Қирғизистон Республикаси президентлигига номзодлардан бири билан ўтказган учрашуви ва Қозоғистон раҳбари ушбу номзодга яқинлашиб келаётган сайловларда қўллаб-қувватлов билдиргани туфайли таажжубга тушди», - дейилади ҳужжатда.

Қирғизистон ТИВнинг билдиришича, «дўстона Қозоғистон раҳбари Қирғизистон ички ишларига аралашмаётгани ҳақида маълум қилганига қарамай, унинг сўзлари Қозоғистон томонининг Қирғизистон Республикаси бўлажак президенти бўйича хоҳишини англатади». Шунингдек, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам 20 сентябрь куни Қирғизистон ҳукуматининг норозилик нотасига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган. Қозоғистоннинг жавоб нотасида Бишкек ҳукуматининг бу айбловлари инкор этилган. Қозоғистоннинг билдиришича, Нурсултон Назарбоевнинг таниқли қирғиз сиёсатчилари билан учрашувлари анъанага айланган ҳамда бу халқаро тажрибага зид келмайди. “Бундан аввал Назарбоев Қирғизистон президентлигига номзод Сўўрўнбай Жээнбеков билан ҳам учрашган”, дейилади Қозоғистоннинг жавоб нотасида. Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раисаси Нуржан Шайлдабекова Қозоғистон президентининг қирғиз президентлигига номзод билан учрашуви масаласи ўрганилаётганини ва бу борада яқин кунларда махсус қарор эълон қилинишини ҳам маълум қилган.

     Қирғизистон республикаси Марказий сайлов комиссияси раисига кўра, Қирғизистон Конституциясида бу борада белгиланган меъёрлар бор. Масалан, сайловолди тарғиботи пайтида хориж давлатлари лидерлари билан бирга тушилган суратларни тарқатиш тақиқланади. Шунингдек у, ушбу воқеа юзасидан яқин кунларда коллегия қарорининг расман эълон қилиниши ва бу масалани ишчи гуруҳи ўрганиб, кейин қарор лойиҳасининг Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилиши лозимлигини таъкидлаган. Қирғизистонда сайловлар олдидан номзодларнинг қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашуви бундан олдин ҳам бўлиб турган. Масалан, 2010 йилдаги парламент сайловлари олдидан қатор сиёсий партияларнинг лидерлари Остона ва Москва ҳукумати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказган. 2011 йилда эса президентликка номзод бўлган Алмазбек Атамбаев Москвада ўша пайтда Россия бош вазири бўлган Владимир Путин билан учрашгани тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ва матбуотда хабарлар берилган эди. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида ҳам сайловлар мавзусини четлаб ўтмади.

У ўз нутқи сўнгида қирғиз тилида Қирғизистон халқига мурожаат қилар экан, яна қайтадан бошқа элнинг раҳбарларига, бошқа халқнинг бойларига алданиб қолмайлик! Юртнинг бойлиги бекорга сотилиб, еримиз туҳфа сифатида берилиб, оддий халқ хор бўлмасин, деб айтди. Дарҳақиқат, Қирғизистон республикасида олдинги иккита президентларнинг тахтдан қулатилишидан сўнг ҳамда мамлакат ҳукуматини бошқаришда сиёсий тизимдан парламентария тизимига ўзгаришига қарамай, мамлакатда сиёсий барқарорлик ўрнатилишининг уддасидан чиқа олишмади. Ҳукумат тепасига коалиция давлатларининг келиши ва ушбу давлатлар фаолиятининг барҳам топиши ортидан, керакли даражада сиёсий ва ижтимоий барқарорликни йўқлиги боис, мамлакатда ривожланиш ва тараққиётга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларнинг ижросига анчагани путур етказилди. Шу билан бирга, ушбу вазият албатта мамлакатнинг ташқи муносабатларига ва дипломатиясига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказди.

Бу ҳақда, Россиянинг халқаро тадқиқот Университетининг таҳлил маркази мудири Андрей Кузнесов Қирғизистон ва Россиянинг юқори мартабали расмийларининг учрашувларига ишора қилиб шундай айтдики, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев рус расмийларини ўз ўрнига Қирғизистоннинг истеъфо берган собиқ бош вазир Сўўрўнбай Жээнбековни ҳимоя қилмаслигини ишонтирган. Шунингдек, Қирғизистон президентлик сайловларида иштирок этаётган номзодларнинг орасида Россияга қарши кайфиятдаги номзодларнинг йўқлигини таъкидлаган. Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистоннинг Андижон ўртасидаги “Дўстлик” чегара ўтказиш пунктининг очилиши Қирғизистон Социал демократлар партиясидан президентликка кўрсатилган собиқ бош вазир Сўўрўнбай Жээнбековнинг сайловолди тарғиботида қўл келганлиги айтилмоқда. Интернет тармоғлари орқали тарқатилаётган маълумотларда чегаранинг очилишида август ойининг охирларида президентликка номзод сифатида рўйхатга олинганидан сўнг, истеъфо берган Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сўўрўнбай Жээнбековнинг ҳиссаси катта экани урғуланмоқда. Айни пайтда, Қирғизистонда президентлик учун 13 номзод курашмоқда. Сайловолди тарғибот ишлари 10 сентябрдан бошланган ва 34 кун давом этади. 15- октябрда эса президентликка номзодлар учун сайловчилар овоз беради.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ