октябр 09, 2017 18:03 Asia/Tashkent
  • Қирғизистоннинг қарзи 4 миллиард доллардан ошди
    Қирғизистоннинг қарзи 4 миллиард доллардан ошди

Қирғизистон давлатининг 4 миллиард 378 миллион доллар қарздор эканлигини маълум қилди.

Қирғизистон молия вазирлиги мамлакатнинг 4 миллиард 378 миллион доллар қарзи борлиги ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон молия вазирлиги ўзининг расмий баёнотида, Қирғизистон давлатининг 4 миллиард 378 миллион доллар қарздор эканлигини маълум қилди.

Қирғизистон давлати ушбу қарздорликнинг 91 фоизини яъни 3 миллард 900 миллион доллар хориждан қарзи бўлса, 9 фоизи эса яъни 394 миллион доллар ички қарз ҳисобланади. 

Ушбу ҳисоботга кўра, Қирғизистон давлатининг ташқаридан бўлган қарзининг катта қисми Хитойга таалуқли бўлиб, ушбу қарздорлик 1 миллиард 600 миллион долларни яъни қарздорликнинг 41 фоизини ташкил этади. 

Ёрлиқ