Намойишчилар Атамбаев улардан кечирим сўрашини талаб қилишмоқда
(last modified Mon, 30 Oct 2017 09:21:18 GMT )
октябр 30, 2017 14:21 Asia/Tashkent
  • Атамбаев
    Атамбаев

Таласда бўлиб ўтган намойишда, фуқаролар Атамбаев улардан кечирим сўрашини ва қозоқ-қирғиз чегерасидаги муаммоларни ҳал қилишни талаб қилишди.

Намойишчилар Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев таласликларни ноўрин айблаб, уларни Абыке ва Кобушнинг авлодлари дегани учун кечирим сўрашини талаб қилишди. Афсонага кўра Абыке ва Кобуш қирғиз миллий қаҳрамони Манаснинг номуносиб ака-укалари бўлган.

Ундан ташқари намойишчилар Қирғизистон ҳукуматидан қисқа муддат ичида қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммони ҳал қилишни ва Қозоғистон бош вазири Бакытжан Сагинтаевнинг баёнотига  асосан Қирғизистон Божхона органларидаги коррупция ҳолатларига қарши чоралар қабул қилишни талаб қилишди.  

Намойиш қатнашчилари оммавий резолюция қабул қилиб тарқалиб кетишди. Улар ушбу талаблар бажарилмаган ҳолда 3 ноябрь куни қайтадан намойишга чиқишга ваъда беришди.