Туркманистон президентининг Тожикистонга расмий ташрифи бошланмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i25206-Туркманистон_президентининг_Тожикистонга_расмий_ташрифи_бошланмоқда
Бугун Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Тожикистонга расмий ташрифи бошланади
(last modified 2018-08-22T13:22:44+00:00 )
ноябр 02, 2017 09:36 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президентининг Тожикистонга расмий ташрифи бошланмоқда
    Туркманистон президентининг Тожикистонга расмий ташрифи бошланмоқда

Бугун Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Тожикистонга расмий ташрифи бошланади

Бугун, 2 ноябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Тожикистонга расмий ташрифи бошланади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Навбатдаги туркман-тожик учрашуви илгари эришилган ҳукуматлараро битимларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилашга мўлжалланган.

Кутилишича, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Имомали Раҳмон ўртасида музокаралар якунлари бўйича кўп қиррали давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.