Қирғизистоннинг "Республика - Ата Журт" партияси раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистон Бош прокуратураси "Республика - Ата Журт" парламент фракцияси раҳбари Ўмурбек Бабановга нисбатан жиноий иш қўзғатди
Қирғизистон Бош прокуратураси "Республика - Ата Журт" парламент фракцияси раҳбари Ўмурбек Бабановга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, у "Конституциявий тузумни ағдаришга ошкора чақириш" ва "Миллатлараро ҳамда динлараро душманлик кайфиятини ёйиш"да айбланмоқда.
Бош прокуратурага кўра, Бабанов жорий йил сентябрь ойидаги сайловолди ташвиқот жараёнларида шундай қонунбузарликларга йўл қўйган.
Бабанов 15 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этди. У 33,5 фоиз овоз тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Президентлик сайловининг биринчи турида Қирғизистон социал-демократик партияси номзоди Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонган эди.