Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни Ўзбекистонга сафар уюштиради
(last modified Wed, 08 Nov 2017 13:39:29 GMT )
ноябр 08, 2017 18:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни Ўзбекистонга сафар уюштиради
    Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни Ўзбекистонга сафар уюштиради

Муҳаммад Жавод Зариф пайшанба куни Ўзбекистон расмийлари билан учрашиб суҳбат ўтказиш мақсадида ва Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё хавфсизлиги ва изчил ривожланиши" номли халқаро конференцияда қатнашиш мақсадида Ўзбекистонга сафар қилади. 

Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга сафар уюштиради. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф пайшанба куни Ўзбекистон расмийлари билан учрашиб суҳбат ўтказиш мақсадида ва Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё хавфсизлиги ва изчил ривожланиши" номли халқаро конференцияда қатнашиш мақсадида Ўзбекистонга сафар қилади. 

Ушбу хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири бугун ўзининг Ўрта осиё мамлакатларига қилаётган сафарини Тожикистондан бошлади ва Душанбе шаҳрига борди ҳамда Тожикистон ташқи ишлар вазири ва Тожикистон президенти билан учрашди. 

Ушбу учрашувда Муҳаммад Жавод Зариф Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан Теҳрон ва Душанбенинг икки томонлама ҳамкорликларига боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқишди. 

Икки тараф ҳам ушбу учрашувда муҳим масалаларни жумладан олдинги эришилган келишувларнинг ижро этилиши юзасидан фикр алмашдилар шунингдек иқтисодий, тижорий, инвестициявий, юк ташиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни кун тарбига қўйишди ва ушбу маслалар хусусида баҳс-мунозара қилишди. 

Ёрлиқ