Россия Афғонистон шимолидаги террористларнинг таҳдиди тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Thu, 16 Nov 2017 13:09:02 GMT )
ноябр 16, 2017 18:09 Asia/Tashkent
  • террористларнинг таҳдиди
    террористларнинг таҳдиди

Тожикистондаги Россия федерацияси элчиси Афғонистоон шимолидаги террористларни Марказий Осиё республикалари учун таҳдид эканлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Тожикистондаги Россия элчиси Игорь Фролов ўз сўзларида  Марказий Осиё республикалри террорчи гуруҳларнинг  ҳар қандай эҳтимолий таҳдидлари ва ҳужумларига тайёр  бўлиб такфирий гуруҳларнинг ҳужумига жиддий жавоб қайтаришлари керак деб айтди.

Россиянинг ушбу дипломати шунингдек  Ироқ ва Сурияда мағлубиятга учраган минглаб террористларни  Афғонистон шимолидаги Жузжон ва Сарипул вилоятлирга келганлиги ҳамда террорчи гуруҳлар аъзоларини бу минтақада ҳузури ва нуфуз топиши Марказий Осиё республикалари учун таҳдид эканлигини айтди.

Фрлов Афғонистон ҳудудларида нотинчликлар ва хавфсизлик вазиятни таранглашиб бораётганидан хавотирланиш билдириб бу мамлакатда хорижий  ҳарбий кучларнинг ҳузури нобарқарорликлар ва нотинчликларни янада ошиб боришига замин яратмоқда деб қўшимча қилди.