декабр 12, 2017 18:42 Asia/Tashkent
  • Ашхободда Марказий Осиё ва Афғонистон
    Ашхободда Марказий Осиё ва Афғонистон

Минтақа масалаларини муҳокма қилиш мақсадида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг мулоқоти бўлиб ўтди.

Газета.уз сайтининг хабар қилишича, Учрашувда «Марказий Осиё мамлакатлари — Афғонистон» (C5+1) янги консултатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу формат минтақавий масалаларнинг бутун мажмуасини муҳокама қилишда ҳамда БМТ кўмагида тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.

11-декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ (МОПДММ) ташаббуси ва БМТ Афғонистонга ёрдам миссияси (БМТАКМ) кўмаги билан Ашхабод шаҳрида ташкил этилган Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув қатнашчилари томонидан минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда БМТ Бош котибининг махсус вакили, МОПДММ раҳбари Наталя Герман ҳам иштирок этди.

 

Ёрлиқ