Россия Тожикистон армиясини янги қуроллар билан қуроллантирмоқчи
(last modified Tue, 19 Dec 2017 12:56:19 GMT )
декабр 19, 2017 17:56 Asia/Tashkent
  • Тожикистон армияси
    Тожикистон армияси

«Россия Федерацияси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасида тузилган халқаро ҳарбий-техникавий шартнома асосида кўмак етказиб берилади», дейилади Тожикистон Мудофаа вазирлиги берган баёнотда.

Шунингдек, баёнотда маълум қилинишича, Тожикистон Қуролли кучларига ўқотар машина, артиллерия, зирхли танклар БТР-80, жанговар пиёда машиналари БМП-2, Т-72 русумли танк воситалари, Ми-8 ва Ми-24 русумидаги вертолётлар тақдим этилади. Бундан ташқари, Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа комплекси, тиббий ва топографик вазифаларни бажариш учун мўлжалланган техникалар ҳам Тожикистонга юборилиши қайд қилинган.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги «​Афғонистон билан чегарада вазиятни қаттиқ назоратга олиш учун Тожикистон ҳукуматига қурол-яроғ ҳамда техник воситаларни, жумладан, алоқа ва ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш воситаларини, танк ва вертолётларни етказиб беришини»​ маълум қилди.

 Россия Федерациясининг айни пайтгача Тожикистон ҳудудида 201-сон ҳарбий базаси фаолият юритади. Шунингдек, Қирғизистон ҳудудида Россия Мудофаа вазирлигига қарашли авиация базаси ишлаб турибди.