Қозоғистон Осиё мамлакатлари билан савдо- иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтирмоқда
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Остона давлатининг ташқи сиёсатидаги энг муҳим мақсадини Осиё мамлакталари билан алоқалар ва ҳамкорликларни ривожлантириш эканлигини баён қилди.
Қозоғистон республикаси расмий ахборот агентлиги -Казинформга кўра, кеча бу мамлакат ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдраҳмонов Остона давлатини Осиё мамлакатлари хусусан қўшни республикалар билан савдо- иқтисодий, тижорат ва сиёсий ҳамкорликларни кенгайтиришга ҳаракат қилаётганига тўхталиб, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Қозоғистон ва Осиё мамлакатлари ўртасидаги товар алмашинуви ҳажмини 13 миллиард 300 миллион долларга етганлигини маълум қилди.
Абдраҳмонов шунингдек Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигини бу мамлакат президентини Осиё мамлакатларига расмий сафари уюштиришни ташкил қилишда фаол эканлиги ҳамда Нурсултон Назарбоевни ўтган икки йил ичида Эрон, Туркия, Япония, Хитой, Жанубий Корея, БАА ва Саудия Арабистонига 9 марта расмий сафар билан ташриф буюрганини эълон қилди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирини ўз сўзларида Осиё мамлакатлари орасида Хитой, Жанубий Корея, ва Япония мамлакатлари Остона давлатининг энг муҳим иқтисодий шеригларидан эканлигини таъкидлади