Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда Европагача энг қисқа темирйўл қуради
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i28115-Ўзбекистон_Қирғизистон_ва_Хитой_биргаликда_Европагача_энг_қисқа_темирйўл_қуради
ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликдақураётган темирйўл юкларни Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берадиган энг қисқа йўналиш, бўлади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.
(last modified 2018-08-22T17:53:40+00:00 )
Январ 09, 2018 19:45 Asia/Tashkent
  • темирйўл
    темирйўл

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликдақураётган темирйўл юкларни Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берадиган энг қисқа йўналиш, бўлади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Тошкентда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда, делегациялар раҳбарлари ушбу лойиҳани имкон қадар тезроқ амалга оширишга қаратилган жиддий ва амалий қарорлар қабул қилишди.  Апредла бўлиб ўтадиган кейинги мажлисга қадар улар йўлларнинг якуний йўналишларини белгилаб олишлари керак”, — деди Қирғизистон элчиси Данияр Сыдыков.

Элчи айтишига кўра, ўтган йилнинг август ойида лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган, декабрь ойида эса – молиялаштириш масалалари ҳал қилинган.

Янги лойиҳа амалга оширилган тақдирда, у Хитойдан Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларигача бўлган энг қисқа йўлга айланади. Юкларни етказиб бериш масофаси 900 километрга, муддати эса – 7-8 суткага камаяди.