Қирғизистонда янги биометрик паспорт берилади
-
Қирғизистонда янги биометрик паспорт берилади
Режага кўра, янги паспортларга 2018 йил охирига қадар ўтилади. Айни вақтда регистр хизмати бланкалар хариди учун тендер эълон қилган.
Қирғизистонда янги биометрик паспорт берилади. Қирғизистон Давлат регистр хизмати биометрик паспортлар тайёрлаш учун керакли воситаларни харид қилади. Бу ҳақда Давлат регистр хизмати матбуот хизмати хабар берган.
Режага кўра, янги паспортларга 2018 йил охирига қадар ўтилади. Айни вақтда регистр хизмати бланкалар хариди учун тендер эълон қилган. Мазкур муассасадаги ускуналар бир соатда 300 та биометрик паспортларни тақдим этиш қобилиятига эгадир.
Ушбу биометрик паспортларни тайёрлайдиган аппаратлар Бирлашган миллатлар ташкилотининг тараққиёт дастури доирасидаги молиявий кўмаклар орқали харид қилинган. Янгича кўринишдаги паспорт лойиҳалари тақдим этилган.