Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми кўпайди
2017 йил январ ойидан ноябр ойига қадар Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ошган.
Қозоғистон иқтисодиёт вазирлигининг статистика комитети тарқатган маълумотга кўра, 2017 йил январ ойидан ноябр ойига қадар Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ошган.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон иқтисодиёт вазирлигининг статистика комитети Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажмини 15 миллиард 500 миллион доллар дея маълум қилди.
Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасида кўпроқ Россия билан тижорат соҳасидаги алоқаларни ўрнатган ва ушбу мамлакат билан савдо-сотиқ ишларини кўпайтирган.
Евроосий иқтисодий иттифоқи Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон республикаларидан ташкил топган.