Афғонистонни Тожикистон билан боғлайдиган кўприклардан бири портлаб юборилган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i2875-Афғонистонни_Тожикистон_билан_боғлайдиган_кўприклардан_бири_портлаб_юборилган
Толибонлар гуруҳининг нотиғи АҚШ ҳужумлари натижасида Афғонистонни Тожикистон билан боғлайдиган кўприклардан бирини вайрон этилганлигини иддао қилди.
(last modified 2018-08-22T13:17:20+00:00 )
август 21, 2016 12:30 Asia/Tashkent
  • Афғонистонни Тожикистон билан боғлайдиган
    Афғонистонни Тожикистон билан боғлайдиган

Толибонлар гуруҳининг нотиғи АҚШ ҳужумлари натижасида Афғонистонни Тожикистон билан боғлайдиган кўприклардан бирини вайрон этилганлигини иддао қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими тарқатган хабарига кўра, Толибон гуруҳи нотиғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид АҚШнинг учувчисиз учоқлари ҳужумида  Тожикистон ва Афғонистоннинг транзит йўналишидаги Улчин стратегик кўприги вайрон бўлди ва бу ҳужумда Толибон гуруҳининг 3 аъзоси ҳалок бўлди деб иддао қилди.

Аммо Афғонистон шимолидаги Қундуз вилояти полиция нотиғи Улчин кўпригини бузилиши билан Имом Соҳиб, Калбот, Қалъаи Зол, ва Дашти Арчим туманлари йўларидан бўлган Афғонистон ва Тожикистоннинг транзит йўналишлари  ёпилган деб таъкидлади.

Бугун Ҳижратуллоҳ Акбарий Афғонистоннинг маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан суҳбатида, Толибон гуруҳи Хонобод туманида қаттиқ мағлуб бўлишганидан сўнг, кеча Алчин стратегик кўпригини портлатиб юбордилар деб қўшимча қилди.