Январ 28, 2018 14:46 Asia/Tashkent
  •  Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг биринчи йиғилишида Остона мизбонлик қилади.

Қозоқистон ва Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё 5 мамлакатининг раҳбарлари биринчи маротаба расмий бир йиғилиш доирасида Остона шаҳрида йиғилишади.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон ва Қозоқистон президентларининг ташаббуси билан милодий жорий йилнинг март ойида  Марказий Осиё мамлакатларининг президентлари расмий бир йиғилиш доирасида биринчи маротаба Остона шаҳрида учрашув ўтказишади.

Минтақа мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносибат ва алоқаларнинг ривожланиши ва муштарак янги лойиҳалар ва дастурларни кенгайтириш жиҳатида минтақадаги барча мамлакатларнинг манфаатларини таъминлашда муҳим рол уйнайди деб умид билдирилмоқда.