Қозоғистонда Россиянинг янги ракетаси синовдан ўтказилди
феврал 13, 2018 19:07 Asia/Tashkent
Россия мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Қозоғистоннинг “Сари-Шаган” ҳарбий полигонида янги ракетага қарши тизимини синовдан ўтказди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.
Қалампир.узга кўра, Россия ҳаво кучлари бошлиғи ўринбосари Андрей Приходько ҳарбий амалиёт мувафаққиятли амалга оширилганини маълум қилди. У мазкур ракетага қарши қуролнинг шу пайтгача яратилган қуроллардан анча устун эканлигини айтди. Расмийлар ушбу ракетага қарши тизим Россияга ҳар қандай ҳаво зарбасининг олдини олишда қўл келади, дейишмоқда.
Шунингдек, ушбу қурол нафақат ракетага қарши тизим, балки фазони ҳам бемалол назорат қилиб тура олади.
Ёрлиқ