Тожикистоннинг Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарасида валюта айирбошлаш пунктлари очилиши кутилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i29685-Тожикистоннинг_Ўзбекистон_ва_Қирғизистон_билан_чегарасида_валюта_айирбошлаш_пунктлари_очилиши_кутилмоқда
Кун.уз сайтига кўра,Тожикистон Миллий банкининг Сўғд вилоятидаги ваколатхонаси яқин келажакда Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара постлари ёнида валюта айирбошлаш пунктлари ишга тушиши ҳақида маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:54:05+00:00 )
феврал 14, 2018 11:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон
    Ўзбекистон ва Қирғизистон

Кун.уз сайтига кўра,Тожикистон Миллий банкининг Сўғд вилоятидаги ваколатхонаси яқин келажакда Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара постлари ёнида валюта айирбошлаш пунктлари ишга тушиши ҳақида маълум қилди.

ТМБ ваколатхонаси раҳбари Наврўз Валиевнинг хабар беришича, валюта айирбошлаш билан кредит ташкилотлари шуғулланади. Тожикистонда хусусий валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти тақиқланган.

Миллий банк амалдорининг тан олишича, чегара ҳудудида айирбошлаш пунктлари йўқлиги сабабли қўшни мамлакатлар фуқаролари валютани қора бозорда алмаштиришга мажбур бўладилар. Шанба ва якшанба кунлари, банклар ва кредит ташкилотлари ишламаётган пайтда, Хўжандда ҳатто доллар, евро ёки рублни алмаштириш ҳам қийиндир.