Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини март ойидан етказиб беришни бошлаши мумкин
(last modified Wed, 14 Feb 2018 07:42:54 GMT )
феврал 14, 2018 12:42 Asia/Tashkent
  •  электр энергияси
    электр энергияси

5 февраль куни «Ўзбекэнерго» АЖ, Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазири ҳамда «Барки Точик» корхонаси ўртасида раҳбарияти даражасида музокаралар бўлиб ўтди.

Бу Ўзбекистон ва Тожикистоннинг энерготизими бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича Ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши давомида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида рўй берди.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, музокаралар якунлари бўйича Тожикистон энергетика тизимини Ўзбекистон энерготизимига улаш ҳамда Тожикистон энергетика тизимини Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллель ишлашга кейинчалик боғлаш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Тожикистондан 2018 йил вегетация даврида электр энергиясини етказиб бериш масаласи кўриб чиқилди.

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини март ойидан етказиб беришни бошлаши мумкин. Тожик электр энергияси экспортининг умумий ҳажми йилига камида 1,5 миллиард киловатт соатни ташкил этади. Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан қилган

Ёрлиқ