Қирғизистонда коррупцияга тегишли минглаб делолар кўриб чиқилди
Қирғизистон бош вазири муовини ўтган икки йил ичида бу мамлакатдаги молиявий коруппцияига тегишли 4 минг 31 делоларни қайта кўриб чқилгани ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон бош вазири муовини Дайир Кенекеев Қирғизистон хавфсизлик органлари 2015 -2017 чи йиллар ичида давлат мулозимлари ва масъулларининг коррупцияларига тегишли 4 минг 31 делоларни текшириб -кўриб чиқишди деб эълон қилди.
Кенекеевга кўра, Қирғизистондаги коррупцияга қарши органлар ҳисоботга биноан, коррупцияга тегишли делолар борасида тергов ва текширишларини ўта мураккаб эканлиги ҳамда аниқ маълумотлар мавжуд бўлмагани бундай жиноятларни ошишига замин яратмоқда.
Қирғизистон бош вазири ўринбосари ўз сўзларида келажакда иқтисодий жиноятлар ва корупцияга қарши курашни кучайтириш ва бу масала борасида маълумотлар тўплашга алоҳида эътибор қаратилади деб таъкидлади.