Шавкат Мирзиёев Душанбеда Шукуржон Зуҳуров билан учрашди
(last modified Sat, 10 Mar 2018 06:03:55 GMT )
март 10, 2018 11:03 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раиси Шукуржон Зуҳуровни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз га кўра учрашувда Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи ўзаро муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича якдил келишувларга эришилгани қайд этилди. Айниқса, давлат чегараси бўйича шартнома ва фуқароларнинг ўзаро қатновига қулайлик яратишга оид битим мамлакатларимиз муносабатлари, халқларимизнинг дўстона алоқаларига замин бўлиши алоҳида таъкидланди. Автомобиль ва темир йўлларнинг очилгани, Ишбилармонлар кенгаши тузилгани ҳам бу борада муҳим ўрин тутади. 

Олий даражада имзоланган ҳужжатларни ратификация қилиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтилди. Қонун чиқарувчи органлардаги дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар ва тажриба алмашинувни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ёрлиқ