Остона шаҳрида Россия, Эрон ва Туркиянинг Ташқи ишлар вазирлари учрашишди
Мазкур мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Суриядаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳаракат қилишаётганини таъкидлашди.
ИРНАнинг маълум қилишича, Россия, Эрон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров, Муҳаммаджавод Зариф ва Мавлуд Чавуш ўғлу Остона учрашуви охирида қабул этилган баёнотда Сурияда тўқнашаётган барча томонларни ўзаро ярашишга ва фирқачиликдан парҳиз қилишга чақиришган.
Мазкур баённомада ИШИДга ўхшаган террорчилик гуруҳларга қарши курашда ҳамда Сурия буҳронини ҳал этиш жараёнларини бошлашда ёрдам берган айрим ташкилотларга миннатдорчилик изҳор этилган.
Шунингдек, Сурия инқирозини ҳал этишда ушбу мамлакатнинг истиқлолини, ҳокимиятини, ваҳдатини ва територия яхлитлигини сақлаш муҳимлигига ҳам урғу берилган.
Россия,Эрон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари Сурияга оид уч томонлама учрашувларнинг кейинги даврини жорий йилнинг 4-апрелида Туркияда ўтказишга келишдилар.
Мазкур музокараларни ўтказишдан мақсад Сурияда тўқнашувлар бўлаётган минтақаларда тинчлик ўрнатишдир.