Қирғизистон президенти мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини ишдан олди
(last modified Sun, 08 Apr 2018 04:37:24 GMT )
апрел 08, 2018 09:37 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини ишдан олди
    Қирғизистон президенти мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини ишдан олди

Қирғизистон президенти Сўронбай Жеенбеков мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Абдил Сегизбаевни ишдан олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда. 

Қирғизистон президенти матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, Абдил Сегизбаев «ўз аризасига кўра» эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Абдил Сегизбаев 2015 йилдан бери Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Бунгача у мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси, президент девонининг ахборот сиёсати бўлими мудири ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.