Тожикистон президенти ёшларни экстремистик гуруҳларга қўшилиши тўғрисида хавотирланиш билдирди
(last modified Thu, 25 Aug 2016 12:26:54 GMT )
август 25, 2016 17:26 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Имомали Раҳмон
    Тожикистон президенти Имомали Раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу мамлакат ёшларини террорчилик ва экстремистик гуруҳларга қўшилишидан жиддий хавотирланиш билдирди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Имомали Раҳмон  Тожикистоннинг Хатлон вилояти яшовчилари билан учрашганида бу минтақа ёшларини экстремистик гуруҳлар сафига қўшилишини кўпайганлигидан хавотирланиш билдириб, 2014 чи йилдан бугунгача  бошқа  айрим мамлакатларда юз бераётган урушларда қатнашган мазкур минтақанинг 516 нафар ёшлари аниқланган деб изоҳлади.

Унга кўра, бу ёшлардан 164 нафари қўлга олинган ва 24 нафари ҳам Тожикистонга қайтарилган.

Раҳмон ўз сўзларида  бу минтақа ёшларини экстремистик  ва террорчилик гуруҳларга қўшилаётганлигига тўхталиб, давлат масъуллари томонидан бу заминда лозим чора- тадбирларни кўриб чиқилиши ва мазкур муаммоларни олдини олинишини таъкидлади.

Хабарларга кўра бугунгача мингдан ортиқ Тожикистон ёшлари террорчилик гуруҳлар хусусан ИШИД террорчилик гуруҳи сафига қўшилган ва улардан 150 нафари Сурия ва Ироқда ҳалок бўлганлар.