Тожикистонда чет эл фуқаролари ҳуқуқи борасидаги қонун ислоҳ этилиши мумкин
(last modified Tue, 10 Apr 2018 14:24:04 GMT )
апрел 10, 2018 19:24 Asia/Tashkent
  • Тожикистон
    Тожикистон

Тожикистоннинг намояндалар мажлиси наттоғи бу мамлакатда чет эл фуқаролари ҳуқуқига оид қонунни ислоҳ этиш лойиҳасини кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Тожикистоннинг намояндалар мажлиси наттоғи Муҳаммадато Султонов ушбу хабарни эълон этиши билан,  бу лойиҳа қабул қилинганида  Тожикистонга сафар қиладиган чет эл фуқаролари уч иш куни ичида эмас балки 10 иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.

Тожикистон намояндалар мажлиси наттоғининг айтишича,  ушбу лойиҳа душанба куни  кўриб чиқилиши ва сўнгги қарорини чиқариши учун намояндалар мажлисига топширилади.

Айни ҳолда Тожикистонга сафар қиладиган чет эл фуқаролари уч иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши керак.