апрел 18, 2018 17:38 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон парламентидаги уч фракция ҳукумат ҳисоботини тасдиқламади
    Қирғизистон парламентидаги уч фракция ҳукумат ҳисоботини тасдиқламади

Қирғизистонда «Онугуу-Прогресс», «Ата Мекен» ва «Республика — Ата Журт» партияларининг парламентдаги фракциялари ҳукуматнинг 2017 йил учун иш ҳисоботини қониқарсиз деб топди.

Қарор қўшма йиғилишда қабул қилинди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги Бишкекдан хабар берди. 

Икки депутат қарши овоз берган. Эндиликда 2017 йил учун иш ҳисоботи палатада кўриб чиқилади.

Уч фракция 2017 йилнинг сентябрида имзоланган «Кумтору» бўйича янги битимни текширувдан ўтказиш учун комиссия ташкил этиш таклифи билан чиқди.

Бундан аввал ҳисоботни Қирғизистон СДП ва «Қирғизистон» фракцияси қўллаб-қувватлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат бош вазири Сапар Исоқов давлат раҳбари лавозимига 2017 йилнинг августида маъқулланган эди. 

Аввалроқ, қирғизистонлик депутат аслида Қозоғистон фуқароси экани маълум бўлганди.

Ёрлиқ