Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқарилди
(last modified Thu, 19 Apr 2018 14:31:50 GMT )
апрел 19, 2018 19:31 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ҳукумати
    Қирғизистон ҳукумати

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Ведомости» га таяниб Аср.уз хабар бермоқда.

Фармонга кўра, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари лавозимини эгаллаб турган шахслар, ҳукумат аъзолари янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилгунга қадар истеъфога чиқади. Президент фармони дарҳол кучга кирди.

Олдинроқ Қирғизистон парламенти депутатлари бош вазир Сапар Исаков бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдирган, бу қарорни 120 депутатдан 101 нафари қўллаб-қувватлаганди.

Ёрлиқ