апрел 29, 2018 17:40 Asia/Tashkent
  • Россия давлати
    Россия давлати

Россия мудофаа вазири Москва давлатини террорчилар таҳдидларига қарши кураш олиб бориш ва бу гуруҳларнинг эҳтимолий ҳужумларини олдини олиш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини янада кучайтириш қарорига келганини эълон қилди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу  Хитойда ШҲТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари йиғилишида сўзлаган нутқида,  Афғонистон ҳудудларидан Марказий Осиё республикаларига зарба бериш  учун ИШИД террорчи гуруҳининг ҳатти - ҳаракатлари янада ошган, бинобарин Москва давлати  Коллектив хавфсизлик ташкилоти шартномасидаги Россия иттифоқчиларига қарши ҳар қандай террорчилик ҳужумларини олдини олиш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқади деб қўшимча қилди.

Шойгу шунингдек Россия давлатини ушбу таҳдидларга қарши кураш олиб бориш мақсадида Тожикистон ва Қиғизистондаги ҳарбий базалари фаолиятини янада мустаҳкамлаш қарорига келганини эълон этди.

Олдинроқ ҳам Россия ТИВ-и Афғонистоннинг шимол минтақаларини ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари учун тинч маконга айлангалигинги маълум этганди.

Шу сабабдан ўтган йил март ойидан бошлаб Россия ҳарбий кучлари  терроризмга қарши кураш чорчубасида  Тожикистон ва Қирғизистон қуролли кучлари билан тез тез қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.

Ёрлиқ