Россия давлати Марказий Осиёдаги ўз ҳарбий базаларини кучайтириш қарорига келди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i32924-Россия_давлати_Марказий_Осиёдаги_ўз_ҳарбий_базаларини_кучайтириш_қарорига_келди
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва давлатини ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашни кучайтириш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари фаолиятини янада ошириш қарорига келганини маълум қилди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
апрел 30, 2018 10:22 Asia/Tashkent

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва давлатини ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашни кучайтириш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари фаолиятини янада ошириш қарорига келганини маълум қилди.

Унга кўра,  сўнгги пайтларда ИШИД террорчи- такфирий гуруҳи Афғонистон ҳудудларидан Марказий Осиё мамлакатларига таъсир ўтказиш ва ҳужум уюштириш учун саъй- ҳаракатларини кўпайтирмоқда.

Мазкур хабарда келтирилишича, Россия давлати  Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятини ошганлигига эътибор бериб, КХШТга аъзо ўз иттифоқчиларига қарши қаратилган ҳар қандай террорчилик ҳужумларни олдини олиш учун бу қарорга келган. Шу сабабдан Тожикистон ва Қирғизистондаги ўз ҳарбий базалари фаолиятини янада кучайтирмоқда.

Олдин Россия ТИВ- и ҳам  Афғонистоннинг шимол минтақаларида ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини тўплангани ва бу минтақа террорчиларнинг тинч маконига айланганлиги тўғрисида огоҳлантирганди.

 Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини АҚШ томонидан ҳимоя этилаётгани ҳамда  Ўрта Шарқнинг айрим мамлакатларидан бу террорчи гуруҳ аъзоларини Афғонистонга олиб келиш жараёнида Вашинтон давлатининг ролига  эътибор бериб, Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳини янада кучайганлигининг сабабларини аниқлаш қийин эмас.

Москва давлати ҳам бир неча маротаба НАТО ва АҚШ давлатини террорчи гуруҳларни қўллаб- қувватлаш хусусан  ИШИД террорчиларини қурол- яроқ билан таъминлашда айблаганди.

Россия ТИВ*-и наттоғи Мария Захарованинг айтишича,   факт- далиллар ва маълумотлар   Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳини НАТО ва АҚШ томонидан ҳимоя этилаётганини тасдиқламоқда. АҚШ ва НАТО эса  ИШИД аъзоларини ўз вертолётлари орқали Афғонистонга олиб келиб уларни қурол- яроқ ва молиявий жиҳатдан кўмаклашмоқда.

Москва давлатининг қарашидан,  айни ушбу масалалар  Афғонистонда бегона ҳарбий кучларини жойлаштирилганлиги  тўғрисида кўп саволларни келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган террорчилар хусусан ИШИД террористлари Марказий Осиё давлатлари ва ҳатто Россия мамлакати учун жиддий хавф- хатар ҳисобланади. Улар ҳатто Марказий Осиё давлатлрига ўтиб, бу минтақа орқали Россияга йўл олиб бу мамлакат хавфсизлигини таҳдид этишларининг имкони бор.

Россиянинг маркзий минтақалари ҳарбий кучлари қўмондони генерал Александр Лапинга кўра,  ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб бўлганидан кейин бу террорчи гуруҳнинг қолган аъзолари  Сурия ва Ироқ ҳудудларидан бошқа минтақаларга йўл олишган.

 Бу террорчи гуруҳ етакчилари Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратмоқда.  Россия ҳарбий етакчиларнинг нуқтаи назаридан айни пайтда Афғонистонд ҳудудларида  10 мингга яқин террорчилар тўплашган. Бу террорчиларнинг аксарияти Марказий Осиё ҳудудларида ҳам исломий хилофатни ташкил этиш пайида бўлган  ИШИД  такфирий гуруҳининг аъзоларидир.

ИШИД террорчи гуруҳининг 5 минг нафари ҳам Афғонистоннинг шимол минтақасида жойлашганлар.

 Айтиш жоиздирки, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини йилардан бери Афғонистонда жойлашишгани билан бир пайтда  бу мамлакатда хавфсизлик муаммолар ҳал этилмай қолган.

Айни ҳолда Афғонистон ҳудудларида иккита террорчилик гуруҳ яъни Толибон ва ИШИД террористлари ўз ҳаракатлари ва фаолиятини оширганлар.

Бу икки террорчи гуруҳ  Кобул давлатига қарши  урушаётгани билан бир пайтда бир бирига  ашаддий рақиб ҳисобланишади.

Шу ҳол билан бирга, АҚШ давлати Афғонистон билан қўшни айрим мамлакатлар хавфсизлигига зарба бериш мақсадида террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД такфирий гуруҳини қўллаб қувваталашни давом эттирмоқда.

Россия эса ИШИД террорчи гуруҳининг таҳдидларига эътибор бериб, КХШТ чорчубасида  Марказий Осиё республикалари ва ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар қандай террорчи гуруҳнинг таъсири ва ҳужумини олдини олиш учун кенг- қамровли чора тадбирлар кўриб чиқмоқда.

Бинобарин бундай таҳдидларни олдини олиш мақсадида Россия давлати  Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари фаолиятини кучайтириш қарорига келган.