май 04, 2018 21:03 Asia/Tashkent
  • Тожикистон парламенти Ўзбекистон билан инвестициялар бўйича битимни ратификация қилди

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим бугун, 4 май куни Тожикистон парламенти қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида ратификация қилинди.Ушбу ҳужжат шу йилнинг 9 мартида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида имзоланган эди.

Тожикистон Республикасининг Инвестиция ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Фаррух Ҳамролизода имзоланган ҳужжатга биноан, ҳар бир томон бошқа томоннинг инвесторларини ўз ҳудудига инвестиция қилишини рағбатлантириши ва ўз қонунчилигига мувофиқ улар учун қулай шарт-шароитлар яратишни ўз зиммасига олиши ҳақида таъкидлаб ўтди.Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳар бир томон ўз қонунларига мувофиқ бошқа томон инвесторларининг инвестицияларини тўлиқ ва мутлақ ҳуқуқий ҳимоя қилишни кафолатлайди.«Бундан ташқари, имзоланган битим билан икки мамлакат инвесторларининг маблағларини бепул ўтказилиши кафолатланади», - деди Ҳамролизода.

Унинг қўшимча қилишича, битим 10 йил давомида қонуний кучга эга ва ушбу муддат тугагандан сўнг белгиланган тартибда унинг амал қилиши муддати яна 10 йилга узайтирилиши мумкин.

 

Ёрлиқ