Туркманистон президенти Эрон билан дўстона алоқалар ўрнатилгани учун ўз хурсандчилигини билдирди
Ашхабод ва Теҳрон ўртасидаги доимий алоқалар, конструктив ва яхши қўшничилик муносабатларидан икки юрт хурсанд эканлигини таъкидлади
Туркманистон президенти Ашхабод ва Теҳрон ўртасидаги доимий алоқалар, конструктив ва яхши қўшничилик муносабатларидан икки юрт хурсанд эканлигини таъкидлади.
Ирна ахборот агентлигининг Туркманистон миллий телевидениясига таяниб хабар қилишича, Гурбангули Бердимуҳаммедов Турманистон ташқи ишлар вазирининг Эрон делегациясига бошчилик қилиб сафар қилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитганидан кейин шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликларнинг кўплаб имкониятлари ва алоқалари турли соҳаларда нафақат ўзаро манфаатларда балки бутун минтақанинг фаравонлигини, ривожланишини ва равнақ топишини таъмишлашда катта хизмат қилади.
Бугун шанба куни Туркманистоннинг олий мартабали иқтисодий-сиёсий делегацияси Эрон ислом жумҳурияти билан барча томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва ривожлантиришни ўрганиб чиқиш мақсадида Эронга сафар қилди.