52 ўзбекистонлик хотирасига дарахтлар ўтқазилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i33874-52_ўзбекистонлик_хотирасига_дарахтлар_ўтқазилди
Автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотирасига Қозоғистон пойтахтида 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди.
(last modified 2018-08-22T17:55:12+00:00 )
май 21, 2018 11:00 Asia/Tashkent
  •  52 ўзбекистонлик хотирасига дарахтлар ўтқазилди

Автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотирасига Қозоғистон пойтахтида 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди.

“Казинформ” халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбир Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамда “Олтин Ўрда” бизнес-клуби вакиллари томонидан уюштирилган.

Жорий йил 18 январида Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев сўзга чиқиб, фожеа кунлари кўрсатган ёрдами учун қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро тиғиз ҳамкорлик масалаларига тўхталган.

“Олтин Ўрда” бизнес-клуби раиси Марҳабат Балғабай эса ўз сўзида қозоғистонликлар ўзбек халқи андуҳига ҳамдард эканини урғулаган ва Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик алоқаларига тўхталган.