Туркманистон президенти Эрон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади
Туркманистон Эрон ислом жумҳурияти билан турли соҳаларда жумладан иқтисодий ва тижорий секторда алоқаларни янада кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида англашув меморандумларининг ижро этилишига тайёр турибди.
Туркманистон президенти Эрон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Гурбангули бердимуҳаммедов Ашхабодда Вазирлар маҳкамаси йиғилишида шундай айтдики,
Туркманистон Эрон ислом жумҳурияти билан турли соҳаларда жумладан иқтисодий ва тижорий секторда алоқаларни янада кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида англашув меморандумларининг ижро этилишига тайёр турибди.
Туркманистон президентининг маълум қилишича, Ашхабод ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар дўстона алоқалар ва яхши қўшничилик тамойилларига таянган ҳолда икки томонлама муносабатларни олдингидан кўра янада яхшилаш ва кенгайтириш шунингдек, ҳозирги воқеъликларни ва мавжуд имкониятларни эътиборга олиб ривожлантиришга тайёрдир.
Гурбангули Бердимуҳаммедов ушбу йўналишда Туркманистон ташқи ишлар вазириги кўрсатма бериб шундай айтдики, келишувлар ижросининг бориш жараёнида муҳокама этилган ҳолатлар ва шунингдек,
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ашхабодга қилган охирги сафари давомида имзоланган ҳужжатлар жиддий тарзда ва муносиб йўсинда кўриб чиқилиши лозим.