КХШТ йиғилишида терроризмга қарши кураш масаласи муҳокама этилади
-
КХШТ
КХШТ Остона шаҳрида аъзо давлатларнинг хавфизлик кенгаши котиблари иштирокида терроризмга қарши кураш мавусидаги навбатдаги йиғилишини ўтказилиши ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу йиғилиш 24 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур йиғилишда терроризм ва экстремизмга қарши кураш учун муносиб чоралар кўриш мавзўси кўриб чиқилади.
Хабарда айтилишича бу йиғилиш Қозоғистон хавфсизлик кенгашининг котиби ва бу мамлакат президени ёрдамчиси Нурлан Эрмакбаев бошчилигида ўтказилади.
Йиғилишда шунингдек КХШТ бош котиби Юрий Хачатуров ҳам қатнашади.
КХШТнинг навбатдаги йиғилишида бир қатор масалалар жумладан бу ташкилот зоннасидаги таҳидлар ва муаммолар масаласи муҳокама этилади.
КХШТга аъзо мамлакатлар хавфсизлик кенгаши котиблари шунингдек терроризм ва эктремизмга қарши курашга тегишли масалалар заминасидаги муттахассислар гуруҳининг қонун қоидаларидаги ўзгаришлар хусусида махсус қарорлар лойиҳасини тақдим этишади.