Россия Қозоғистонга янги ҳарбий самолётларини сотиш қарорига келди
(last modified Thu, 24 May 2018 12:32:17 GMT )
май 24, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Сухов 30
    Сухов 30

Қозоғистон давлати Мудофа вазирлиги ширкатларидан бирининг раиси " Кадакс 2018" номли ҳарбий тажҳизотлар кўргазмасида Россиядан бир нечта ҳарбий самолётлар сотиб олиш тўғрисидаги шартнома имзоланиши ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозғистон Мудофаа  вазирлигига қарашли ширкатлардан бирининг раиси Армон Рамазонов  кеча Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида иш бошлаган " Кадакс 2018" номли ҳарбий тажҳизот ва техникалар кўргазмасида Остона давлатини Россиядан бир нечта янги ҳарбий самолётлар сотиб олишига оид шартномани имзоланганини таъкидлади.

Айтилишича  Россия ва Қозоғистон масъуллари  " Сухов 30 СМ" русумли бир нечта ҳарбий самолётларини Россиядан Қозоғистон ҳарбий кучларига етказиб бериш борасида шартнома имзолашган.

Қозоғистонлик бу масъул шунингдек  Қозоғистон давлатини Россия ҳарбий техникаларининг бошқа турларига ҳам қизиқаётгани ва Россияда ишлаб чиқариладиган турли қурол- яроқларни сотиб олишга оид шартномаларини тайёрланаётганини қўшимча қилди.

Рамазонов Қозоғистон армияси учун Россиянинг Бук номли зенит комплексини сотиб олиниши эҳтимолини рад этмади.

Айтиш жоиздирки кеча Қозоғистонда бошланган мазкур кўргазмада  дунёнинг 28 мамлакатидан келган 300 дан ортиқ компаниялари қатнашишмоқда.

Ёрлиқ