Садир Жапаровнинг тарафдорлари Қирғизистон Олий Суди биносининг олдида тўпланишди
Маҳаллий Суд томонидан Қирғизистон парламентининг собиқ депутати парламент раисининг ўринбосари Садир Жапаровни 11,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Қирғизистон парламентининг собиқ депутатининг тарафдорлари унинг қамоққа олинганига эътироз билдириб, Қирғизистон Олий Суди биносининг олдида тўпланишди.
Тасним агентлиги тарқатган хабарга кўра, маҳаллий Суд томонидан Қирғизистон парламентининг собиқ депутати парламент раисининг ўринбосари Садир Жапаровни 11,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Депутатнинг тарафдорлари сешанба куни Суднинг ҳукмига эътироз билдириб мамлакат Олий суди биносининг олдида тўпланиб ўзларининг норозиликларини кўрсатишди.
Қирғизистон олий суди 2013 йилда Қоракўл минтақасида юз берган тартибсизликлар бўйича ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган кузатувчилар шикоятини ўрганиб чиқиши инобатга олинди.