МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари 13 та ҳужжатни имзолашди
(last modified Fri, 01 Jun 2018 13:32:25 GMT )
июн 01, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари 13 та ҳужжатни имзолашди
    МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари 13 та ҳужжатни имзолашди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, дея хабар беради Форс ахборот агентлиги. 

Йиғилиш якуни бўйича жами 13та ҳужжат имзоланди. Улар орасида - Интеллектуал мулк бозори шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида битим, Электрон ва электротехник ускуналар чиқиндиларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни тарқатиш тўғрисида битим, божхона ишларида Ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битимга ўзгартишлар киритиш тўғрисида Баённома.

Учрашувда МДҲнинг 11 давлатидан олтитасининг ҳукумат раҳбарлари қатнашди - Дмитрий Медведев, Андрей Кобяков, Бақитжан Сагинтаев, Муҳаммадкалий Абилзагиев, Абдулла Арипов ва Қоҳир Расулзода.

Арманистон ва Озарбойжондан бош вазир биринчи ўринбосарлари қатнашди - Арарат Мирзоян ҳамда Ягуб Эюбов. Молдовадан республиканинг МДҲдаги доимий вакили Виктор Соочан, Туркманистондан вазирлар маҳкамаси раҳбари ўринбосари Рашид Мередов иштирок этди.

Кенгашнинг кейинги йиғилиши шу йилнинг ноябрь ойида Остонада бўлиб ўтади.

Ёрлиқ