Тожикистонда иш ўрни яратиш ва бизнес юритиш учун керакли тавсиялар
-
Тожикистонда иш ўрни яратиш ва бизнес юритиш учун керакли тавсиялар
Осиё тараққиёт банки, Тожикистоннинг озод сувларга чиқа олмаслиги бўйича вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини осонлаштириш учун, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, завод ва фабрикалар сонини кўпайтириш орқали ишчи ўрнини яратиш
Осиё тараққиёт банкининг Марказий осиё ишлари бўйича ўринбосари озод сувларга чиқиш имкониятига эга бўлмаган Тожикистон сингари мамлакатларга, ечим топиш йўлларини тақдим этди.
Эрон радиосининг тожик хизматига кўра, Осиё тараққиёт банкининг Марказий осиё ишлари бўйича ўринбосари, божхона йиғимлари ва транзит харажатларини камайтириш ҳақидаги мақоласида,
Тожикистоннинг озод сувларга чиқа олмаслиги бўйича вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини осонлаштириш учун, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, завод ва фабрикалар сонини кўпайтириш орқали ишчи ўрнини яратиш, интернет ва виртуал оламда тижорат соҳасида иш юритиш учун мутахассис ишчи кучларни тайёрлаш ва уларни ўқитиш каби дастурларни бошлашни таклиф этган.
Унга кўра, Осиё тараққиёт банки ушбу тўртала бизнес дастурларини қўллаш учун Тожикистон ва Марказий осиёнинг бошқа мамлакатларининг иқтисодиётини ривожлантиришини таъминлаш мақсадида молиявий ва таълим йўналишида ўз ёрдамини кўрсатади.