Фароҳ вилоятида "Толибон" гуруҳининг ҳужумлари ошган
(last modified Sun, 15 Jul 2018 12:24:00 GMT )
июл 15, 2018 17:24 Asia/Tashkent
  • Фароҳ вилоятида

Афғонистон ғарбида жойлашган Фароҳ вилоятига қарши "Толибон" радикал гуруҳининг ҳужумлари ошган.

Тасним ахборот агентлиги берган хабарга кўра, Фароҳ вилояти кенгаши муовини Додуллоҳ Қонеъ ўтган куни "Толибон" гуруҳи "Болоблок" туманида жойлашган хавфсизлик кучларининг позицияларига  ҳужум қилишган. Натижада Афғонистон хавфсизлик кучларининг 17 нафари ҳалок бўлган.

Фароҳ вилояти кенгаши раиси  Фарид Бахтур ҳам  ўтган  уч кун давомида "Толибон" радикал гуруҳининг ҳужумлари оқибатида давлат хавфсизлик кучларидан 70 нафардан кўпроқ киши ўлдирилгани борасида хабар берган эди. 

Фарид Бахтур Фароҳ вилоятининг ушбу кескин  вазиятига эътибор қаратилмаса, нотинчликлар янада ошиши ҳақида огоҳлантирди.

Фароҳ вилояти Афғонистоннинг нотинч бўлган вилоятларидан бири бўлиб,  "Толибон" радикал гуруҳининг аъзолари унинг   кенг ҳудудларида  ўрнашиб олишган.