Тожикистон ва Россия қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди
Ушбу ҳарбий машғулотларда Тожикистон ва Россия қўшма қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумга қарши ва Афғонистондан Тожикистонга террорчиларнинг киришини олдини олиш учун машғулотлар ўтказилади
Тожикистон мудофаа вазирлиги Россия ва Тожикистоннинг қўшма ҳарбий машғулотлари бошлангани ҳақида хабар берди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон мудофаа вазирлигининг чоршанба кунги хабарига биноан, ушбу ҳарбий машғулотларда 10 минг нафар тожик ҳарбийлари ва 400 нафар рус ҳарбийлари, ҳарбий техника ва ускуналар билан иштирок этди.
Афғонистоннинг Бадахшон вилояти билан яқин бўлган Тожикистоннинг чегарасида ўтказалаётган машғулотлар жума кунигача давом этади.
Шунингдек, Тожикистон мудофаа вазирлигининг баёнотида қайд этилишича, ушбу ҳарбий машғулотларда Тожикистон ва Россия қўшма қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумга қарши ва Афғонистондан Тожикистонга террорчиларнинг киришини олдини олиш учун машғулотлар ўтказилади.
Ушбу қўшма машғулотлар ўтказилишидан олдин, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ИШИД террорчиларининг Афғонистондан ушбу мамлакатларга олиб ўтилишидан хавотирланиш билдиришган эди.