Қирғизистон чегарасида хавфсизлик чоралар кучайтирилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i36489
Қирғизистон чегара кучлари раиси Марказий Осиё билан чегарадош бўлган Афғонистон ҳудудларида Толибон жангарилари ҳаракатини янада ошганлигига ишора қилиб, бу мамлакат чегараларидаги хавфсизлик чораларни янада кучайтириланлиги ҳақида хабар қилди.
(last modified 2018-08-22T17:56:08+00:00 )
июл 24, 2018 17:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон чегараси
    Қирғизистон чегараси

Қирғизистон чегара кучлари раиси Марказий Осиё билан чегарадош бўлган Афғонистон ҳудудларида Толибон жангарилари ҳаракатини янада ошганлигига ишора қилиб, бу мамлакат чегараларидаги хавфсизлик чораларни янада кучайтириланлиги ҳақида хабар қилди.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон чегара хизмат раиси Улорбек Шаршиев  ўтказилган пресс- конференцияда  Марказий Осиё  билан чегарадош бўлган Афғонистон ҳудудларида террорчилик ҳаракатларни кучайганлигига тўхталиб,  сўнгги маълумотлар асосида  Марказий Осиё чегаралари яқинидаги Афғонистон ҳудудларида  Толибон гуруҳи жангариларининг 10 минг нафари тўпланган қўшимча қилди.

 Қирғизистоннинг ушбу ҳарбий масъулга кўра,  Толибон жангарилари Марказий Осиё чегараларига яқин бўлган Афғонистон минтақаларида ўз ҳаракатини оширган, бу масала эса Қирғизистон хавфсизликига ҳам салбий таъсирини ўтказиши мумкин.

 Шаршиев шунингдек дедики  мазкур таҳдидлар ва муаммолар янада ошган тақдирда  Қирғизистон чегара кучлари  тоғли йўналишларни қаттиқ назорат қилишга ўтадилар.

У қўшимча қилиб айтдики  айни пайтда  Қирғизистон билан  бошқа республикалар билан чегара постларида назорат  янада кучайтирилган ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун вақтинчалик ва янги чегара постлар йўлга қўйилади.

Қирғизистонлик ушбу ҳарбий масъулга кўра, жорий йили қирғиз чегара кучлари  олдин Суриядаги террорчи гуруҳлар сафида урушган бу мамлакатнинг 12 нафар фуқароларини қўлга олишгани маълум қилди.