Каспий денгизи ҳуқуқий режими конвенсияси имзоланади
-
Каспий денгизи
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари ва Каспий денгизи ишларидаги бу мамлакатнинг махсус котиби дедики, Каспий денгизи зоннасидаги 5 мамлакат раҳбарларининг келаси якшанба кунида ўтказиладиган йиғилишида бу денгизнинг ҳуқуқий режимига тегишли конвенсия имзоланади.
Россия ТИВ раҳбари муовини ва Каспий денгизи ишларидаги бу мамлакат махсус котиби Григорий Карасин Коммерсант газетасининг бугунги сонига берган интервьюсида 2002 чи йилдан бери Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатлар раҳбарларининг йиғилишлари дастлаб Ашхобод, кейин Теҳрон, Баку, Астараханда ўтказилиб келаси якшанба куни ҳам Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилади деб қўшимча қилди.
Карасининг айтишича, келаси якшанба куни ўтказиладиган йиғилишда 20 йил музокарадан кейин Каспий денгизи соҳилларидаги мамлакатлар раҳбарлари бу денгизнинг ҳуқуқий вазиятига тегишли конвенсияни имзолайдилар.
Россиялик бу масъулга кўра, мазкур конвенсия Каспий денгизи зоннасидаги мамлакатлар ўртасида нафақат ишончни кучайтиради балки Каспий денгизи хавфсизлигини яхшиланиши, иқтисодий ҳамоҳангликни ривожланиши, сармоя жалб этилиши ва рақобат даражасини оширилиши ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Каспий зоннаси мамлакталарини яхшироқ в фаолроқ бўлишларига замин яратади.
Айтиш керакки Каспий денгизи соҳилидаги мамлакталар раҳбарларининг 5 чи йиғилиши 12 август куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилади ва унда Эрон, Россия, Озарбойжон республикаси, Қозоғистон ва Туркманистон мамлакталари раҳбарлари қатнашадилар.