Назарбоев Каспий денгиз бўйича тарихий қарор ҳақида эълон қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i36898
Каспий денгиз соҳили бўйидаги давлатларнинг ўзаро алоқалари бўйича барча масала келишилган ва 12 август куни «тарихий қарор» қабул қилинади
(last modified 2018-08-22T17:56:21+00:00 )
август 11, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Каспий денгиз бўйича тарихий қарор ҳақида эълон қилди
    Назарбоев Каспий денгиз бўйича тарихий қарор ҳақида эълон қилди

Каспий денгиз соҳили бўйидаги давлатларнинг ўзаро алоқалари бўйича барча масала келишилган ва 12 август куни «тарихий қарор» қабул қилинади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, Каспий денгиз соҳили бўйидаги давлатларнинг ўзаро алоқалари бўйича барча масала келишилган ва 12 август куни «тарихий қарор» қабул қилинади. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Россия, Қозоғистон, Озарбойжон, Эрон ва Туркманистон президентлари Актау шаҳрида учрашадилар ҳамда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш бўйича музокараларни якунлайдилар.

Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, бу масала бўйича «мураккаб музокаралар» 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида амалга оширилган.

«Менимча, барча масалалар мувофиқлаштирилган, биз эртага тарихий қарор қабул қиламиз. Бу биз учун жуда муҳим палла», - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Эртага якшанба куни Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Каспий денгиз бўйидаги мамлакатлар етакчиларининг бешинчи саммитида иштирок этади. Ушбу саммитда каспий денгизнинг ҳуқуқий вазияти бўйича ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.