Назарбоев террорчилик таҳдидлар борасида нутқ сўзлади
(last modified Thu, 01 Sep 2016 14:39:19 GMT )
сентябр 01, 2016 19:39 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
    Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси вакилларининг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқида, террорчилик таҳдидлар Остона давлати учун жиддий муаммога айланмоқда деб айтди.

Тангри Нюс маълумотларига таяниб, Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистон президенти бу йиғилишда,  дунёдаги барча мамлакатларни террорчилик ҳужумлар таҳдид этаётганлигига тўхталиб, Қозоғистон ҳозирги ҳолда  террористлар ва экстремистларнинг таҳдидларига дучор бўлган деб изоҳлади.

Назарбоев шунингдек, бир неча ой олдин  Қозоғистоннинг Актюбинск ва Алмати вилоятларида террорчилик ҳужумлар натижасида  бир гуруҳ полиция ва хавфсизлик кучлар ҳамда тинч аҳолини қурбон бўлишганини мисол келтирди.

Қозоғистон президенти шунингдек,  биз эса террорчилик ва экстремистик ҳаракатларни кенгайишига қаттиқ кураш олиб боришимиз керак деб қўшимча қилди.